Самарқанд вилоятида эркак аёл билан тил бириктириб, фуқародан пул талаб қилди.
Маълум бўлишича шу йилнинг 22 февраль санасида 30 ёшли О.А. ўзининг автомашинасида бир фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган. Бундан хабардор бўлган О.А.нинг таниши 34 ёшли Б.Х. пул ишламмоқчи бўлади. Б.Х. 38 ёшли аёл К.А.ни шу ишга жалб этади. Эркак О.А.га аёлни марҳумнинг онаси деб таништиради ва аёлда воқеанинг видеоси борлигини, судда унга қарши кўрсатма бермоқчиилигини ва 15 млн бермаса видеони тарқатиб юбормоқчи деб ёлғон гап айтади. Шундан сўнг 2020 йил 7 апрелда Б.Х. ва аёл О.А.дан 15 млн. сўмни олаётганда ушланади.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. К.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, Б.Х., га эса тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дея хабар қилди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.