Коронавирусга чалинган фарғоналик 59 ёшли аёл вафот этди.
Аёл ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлша вазирлиги.
Маълум бўлишича, Умра сафарида бўлиб қайтган аёлда 25 март куни воронавирус аниқланган. Шундан сўнг аёл 31 март санасида сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Аёл даволаниш даврида юқори малакали шифокорлар назоратида бўлган. Лекин кеча, 11 апрель куни беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда 767 нафар фуқарода коронавирус аниқланган, 42 та бемор ундан тузалган ва вафот этганлар сони 4 тага етди.