Наманганда ИИБ ходими ишдан бўшатилди.
Маълум бўлишича, ИИБ ходими Наманаганда пенсия тарқатган Халқ банки ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида айтиб, видеотасвирга олган ва уни тарқатиб юборган. Кейинчалик маълум бўлишича, вилоят филиалидаги барча фуқаролар коронавирусга тест топширган ва уларнинг ҳеч бирида вирус аниқланмаган. Лекин шу йил 1 апрелдан 11 апрелгача Наманган шаҳридаги 6 та маҳаллада пенсия тарқатган банк ходимида коронавирус бор дея гумон қилинган. Лекин унинг таҳлили натижасида ҳам ходимда коронавирус аниқланмаган. Таҳлил Тошкентда ўтказилган.
"Дарё"нинг хабар қилишича, пенсия тарқатишга жалб қилинган ИИБ ходими штабда аҳоли ўртасида ваҳима чақирувчи ҳамда банк ходимини обрўсизлантирувчи гап айтиб, уни тасвирга олиб тарқатиб юборган деб топилган. Шунингдек, ИИО химзат соҳасидаги низомни бузган деб топилиб, ИИО хизматидан бўшатилган.