Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ИИБ ходими калтакланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 апрел куни саот 15.30 ларда ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари бозорда ниқобсиз нон сотиб юрган 18 ёшли фуқародан ниқобни тақиб олишни сўраган. Бунга жавобан фуқаро ИИБ ходимини уриб, тан жавроҳати етказган.
Манбанинг Бош прокуратура ахборотига таяниб хабар беришича, фуқарога ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу моддага кўра айбланган фуқаролар БҲМнинг 50 баравари (11,1 миллион сўм)гача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.