Бугун, 14 апрел соат 12.40 ларда Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги Нурафшон ва Фаробий кўчалари кесишмасида "Эпика" ва "Тез ёрдам" автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, Фаробий кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Эпика" Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Тез тиббий ёрдамга соат 12.21 да туғруқолди хасталиги бўйича чақирув тушган ва шу чақирув бўйчиа кетаётган тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраган.
Унинг натижасида шифокор, фельдшер ва ҳайдовчи ҳамда "Эпика"даги йўловчи ва ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу тўқнашув юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.