Тошкент марказида “Кобальт” автомашинаси хатарли “дрифт” қилиб, бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит қилган видеолавҳа тарқалган эди.
Ўша видео “қаҳрамони” ушланди. Маълум бўлишича, Жамолов Исмоил исмли шахс шу йил 21 январ санасида ўзининг автомашинасида ўша хавфли трюкларни амалга оширган. Шунингдек, Исмоил шу йил 7 январда ҳам автомашинада “дрифт” уюштирган. У бу сафар дўсти билан “Каптива” ва “Малибу” пойгасини ташкил этган. “Малибу”ни бошқарган 2002 йилда туғилган йигит иккиси ҳайдаган автомашина оталарига тегишли эканини айтди. Улар ўша куни қайси автомашина кучли эканини билишмоқчи бўлишган. Йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса ҳам автомашинани бошқарган.
Ҳозирда барча автомашиналар жарима майдончасига олиб борилган. Шунингдек, автомобилни бошқарганларга маъмурий чоралар кўрилган.