ДХХ Тошкентда уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
ДХХ ва пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир натижасида «Регапен», «Тропикамид», «Анданте», «Селофен» каби кучли таъсир қилувчи дориларни сотган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Улардан 140 млн. сўмлик 4211 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва тахминий баҳоси қарийб 1 млрд. сўм бўлган 17 номдаги 50 мингдан ортиқ сифатсиз дори препаратлари мусодара қилинди.
Шунингдек, улар ёнларида газли ва пневматик тўппончалар, пичоқлар, кастетлар, бейсбол ва телескоп таёқчалари олиб юргани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.