Тошкент вилоятининг Зангиота туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Шу йил 15 апрел куни кеч соат 21.00 ларда туманда "Некися" ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган И.А. махсус стикерсиз автомашина бошқараётиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 1968 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги "Ласетти"га бориб урилган. "Ласетти" ҳам стикерсиз бошқарилиб келинаётган бўлган. Натижада "Нексия" ёниб кетган ва ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. "Ласетти" ҳайдовчиси эса шифхонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.