Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари аёлни ўлимдан асраб қолди.
Маълум бўлишича, кеча 15 апрел куни Хўжайли тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Бийсенбай Қайипназаров ва профилактика инспектори, капитан Саламат Утемисовлар ўзларига тегишли ҳудуд, «Суўенли» макон фуқаролар йиғинида аҳолининг карантин қоидаларига риоя қилинаётганлиги юзасидан навбатдаги кузатувни амалга ошираётган вақтда чўкаётган аёлни кўриб қолишган. Воқеа соат 11.00 ларда «Суўенли» каналида содир бўлган. Ҳодисани кўрган инспекторлар дарҳол аёлни қутқаришга шошилган ва уларнинг саъй ҳаракатлари билан аёлнинг жони сақлаб қолинган.
Кейинчалик маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган Д.А. исмли аёл оилавий келишмовчилик сабаб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.