Sevimli телеканалининг «Замон» информацион дастури ахборотига кўра, Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар қўлга олинган (эътиборга молик томони, дастурда чиқиш қилган Тошкент шаҳар ИИББ вакиласи гумонланувчилар қўлга олинганига эмас, балки барчасининг шахси аниқланганига урғу беряпти), дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири Daro-Live ахборотига таяниб.
Хонтўраевни ИИББнинг қора ниқобли ходимлари касалхонадан олиб кетиши воқеасига ҳам аниқлик киритилди: шаҳар милициясидан маълум қилишларича, саломатлиги яхшилангани боис, Хонтўраев 30 ноябрь куни терговда қатнашиш учун касалхонадан олиб кетилган. Терговдан сўнг Хонтўраев яна (ҳозирда) даволанишга қайтган.