Фарғона шаҳрида фоҳишахона фош этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 14 апрелда М.Д. хонадонини 350 минг сўмга Т.Х ва Т.М.лар учун жинсий алоқа қилишга ажратиб берган. Тезкор тадбир натижасида айбдорлар воқеа устида қўлга олинган.
Ҳозирда хонадон эгаси М.Д.га нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага кўра айбдор 8 йилга қамалиши мумкин. М.Д.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ Қўқонда фоҳишахона фош этилгани хабар қилинганди.