Андижонда яширин “нефт заводи” топилди

Андижонда яширин “нефт заводи” топилди
Андижон вилоятида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири «Халқ сўзи» ахборотига таяниб.

Фуқаролар Фурқат Файзиев, Халимжон Матхолиқов ва Қаюмжон Боқиевлар ҳам шундайлар тоифасидан бўлиб чиқди. Улар “Андижоннефть” АЖда линия назоратчиси Зоиржон Маматқуловни пул билан бошини айлантириб, 1 млн. сўм эвазига ундан қаттиқ сир тутиладиган “Андижон-Асака-ФНҚИЗ” нефть қувури линияси қаердан ўтганини билиб олишади.

Шундан сўнг, ҳуқуқбузарлар Қува тумани Баҳор МФЙ ҳудудидан оқиб ўтадиган қора олтинни ўғирлаш бўйича режа тузишга киришадилар. Шу мақсадда Тошлоқ тумани Яккавут МФЙ, Беруний кўчаси, 282-уйда яшовчи Нодирбек Мелибоев ва Бобирбек Неъматовлар билан жиноий тил бириктириб, уларнинг хонадонида нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган яширин цехни ташкил қилиш ишларини бошлаб юборадилар. Маълумотларга кўра, ўтган вақт мобайнида бу ерда қўлбола усулда металлдан тайёрланган ускунада 1,120 литр нефть хом ашёсини қайнатиш орқали 490 литр мазут ва 100 литр солярка тайёрланган.

Нефтни қайта ишлаш корхоналарида хавфсизликни таъминлашнинг ўз тартиб-қоидалари бор, чунки олов билан ўйнашиш яхшиликка олиб келамайди. Бироқ, яширин цехдаги аҳвол кўриб турганингиздек хавфсизлик қоидаларига умуман зид. Бу ерда истлаган маҳалда жиддий ҳалокат юз бериши ва бундан нафақат цехдаги ишчилар, балки қўшни хонадонда яшовчиларга ҳам катта талофат етиши мумкин эди.

Яхшиямки, орамизда зийрак ва бефарқ бўлмаган одамлар кўп. Полиэтилен қопларда ўғирланаётган нефтьни ташиш учун ижарага олинган транспорт воситасининг эгаси ушбу кимсаларнинг қинғир ишларидан хабар топгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти фош этилди.

Ҳуқуқбузарлар далилий ашёлар билан қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда яширин “нефт заводи” топилди