Самарқандда уй можароси сабаб қайнонасини ўлдирган келинга ҳукм ўқилди

Самарқандда уй можароси сабаб қайнонасини ўлдирган келинга ҳукм ўқилди
Шу йилнинг ёз ойларида самарқандлик 36 ёшли аёл қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эди. Мазкур ҳолат юзасидан суд ҳукми ўқилиб қотил келин ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. “Зарафшон” газетасида келин нима сабабдан у ишни қилгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери, яъни 2006 йилдан буён қайнонаси билан бирга истиқомат қилган. Оилада келишмовчиликлар бўлган. Қайнона ҳовлининг ярмини сотиб, уни қизига расмийлаштириб бергач, ўртада ўзаро низолар авж олган. Аммо гувоҳлар фикрига таянадиган бўлсак, қайнона ўғлини ва келинини бу ҳовлидан чиқариб юбориш ниятида бўлмаган. Ўзаро келишмовчилик эса давом этаверган.
Шундай кунларнинг бирида қулай фурсатни пойлаб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган келин қайнонасига кетма-кет пичоқ санчади. Қайнонасини ўлдирганидан мурдани плёнкага ўраб, ертўлага туширишга ҳаракат қилади. Бу ишни амалга ошириш учун вояга етмаган, ҳали 12 ёшга ҳам кирмаган ўғилларидан ёрдам сўрайди. Бувисининг мурдасини кўриб, қўрққан болакайлар онасига ёрдам беришдан бош тортади. Онаси эса уларга бу гапни ҳеч кимга айтмасликни тайинлайди.

Уйига турмуш ўртоғи кириб келганда ҳам гўё ҳеч нарса бўлмагандай ўзини тутади. Қайнонасини эса узоқроқ қариндошлариникига меҳмондорчиликка кетганини киприк қоқмай айтади. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, келин ертўладаги мурдани бу ердан чиқариб ташлаш кераклиги ҳақида режа тузади. Кўчадаги такси ҳайдовчиларидан бирининг рақамини олиб, уйида таъмирлаш ишлари олиб бораётганини, шунинг учун баъзи нарсаларини қариндошиникига олиб бориши кераклигини айтиб, гилам орасига ўралган мурдани машина юкхонасига жойлаштиради. Сиёб каналига яқин жойда машинани тўхтатиб, нарсаларини тушириб қолади. У ёғига ўғли билан бир амаллаб, мурдани сувга оқизиб юборади.
Бу орада турмуш ўртоғи, қайнопаси онасидан хавотир олиб, қариндошларига қўнғироқ қилаётган, онасини шифохоналару бориши мумкин бўлган барча жойдан қидиришга тушганди. Натижа бўлмагач, ички ишлар идораларига мурожаат қилишига тўғри келади. Ички ишлар идоралари ходимлари ўз навбатида уларни сувда топилган жасад билан юзлаштирадилар…

Келиннинг қилмишлари фош бўлди, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Икки фарзанднинг онаси жинояти учун ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ГУЛБАХОР 7 декабр 2018 22:42
    Эшитишимизча 44 та пичок урган, 4 кун подвалга киргизиб куйган бу жуда вахший котиллик жазо 12 йил
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда уй можароси сабаб қайнонасини ўлдирган келинга ҳукм ўқилди