Тармоқларда бир гуруҳ эркаклар аёлни дўппослаган видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг "ёйилди".
Тарқалган видео изоҳида ҳодиса Хоразм вилоятида содир бўлгани айтилган. Унда бир гуруҳ эркаклар аёлни "20 минг сўм учун видеога олиб юрипсан, ўзимиз ҳам берардик шу пулни" дея аёлни дўппослаган. Улардан бири эса куртка билан юзини тўсиб (катта эҳтимол билан у камерага тушиб қолишдан қўрққан) аёлни дўппослаган.
Воқеа қачон содир бўлгани маълум эмас. У бўйича расмийлар ҳам изоҳ бергани йўқ.