Зангиотада 17 ёшли йигит шериклари билан 18 ёшли қизни пичоқлаб каналга ташлаб юборди. Бу ҳақда "Даракчи" хабар қилди.
Воқеа Тошкент вилоятининг Зангиота туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, 2003 йилда туғилган А.Қ. шериклари билан 20 апрел куни тунги соат 03.00 ларда 2002 йилда туғилган қиз К.Р. билан жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг йигитлар қизни пичоқлаб, жиноят ишини яшириш мақсадида “Туябўғиз” каналига ташлаб юборади. Лекин орадан бироз вақт ўтгач қиз каналдан чиқишга муваффақ бўлади ва уйига етиб олади. Қизнинг яқинлари уни зудлик билан шифохонага олиб борган ва унинг жони сақлаб қолинган.
Ҳозирда йигитларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.