Самарақнд вилоятида маҳалла раиси кам таъминланган оилаларга унни алдаб сотгани учун қамалди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ургут туманидаги «Юқори Қайрокли» маҳалла раиси 48 қоп ун сотди. Кам таъминланган оилалар уни 160 минг сўмдан олишган. Маълум бўлишича, уннинг нархи 145 минг сўм бўлган. Маҳалла раиси 15 минг сўм қимматга сотган.
Маҳалла раиси 145 минг сўмдан 60 қоп унни сотиб олган. У унни кам таъмилнган оилаларга ўз нархида сотаман деб ваъда берган. Маҳалла раиси эса вазиятдан фойдаланиб пул ишлаб олмоқчи бўлган. Лекин унинг айёрона ҳаракатини ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари сезиб қолган.
Суд раисни 15 суткага қамаш бўйича қарор қабул қилган. Шунингдек, у 1 млн 115 минг сўм жарима ҳам тўлайдиган бўлди.