Кеча, 21 апрел куни тармоқларда пулни осмонга сочиб рақсга тушган виз видеоси тарқалди.
Видеони эълон қилганлар воқеа Тошкентда содир бўлганини айтди. Тармоқ фойдаланувчилари эса қизнинг пулни сочгани ва ниқобсиз юрганини кескин танқид қилди.
Кейинроқ видео "қаҳрамони" яна бир видео олди ва унда қиз барчадан узр сўради. Қиз видео 5 мартда суратга олинганини айтди. Ўшанда ҳали карантин режими жорий этилмаган эди. У видеони апрелда чиқариб хато қилганини тан олди. Шунингдек, қиз пулни осмонга сочиш давлат рамзларини ҳурматсизлик қилиш эканини билмаганини таъкидлади.