Кеча, 21 апрел куни тунги соат 02.00 ларда "Нексия"ни бошқариб келаётган 23 ёшли С.П. ўз чорвасини олиб кетаёган чўпон йигит 28 ёшли А.Қ. ҳамда унинг 21 бош қўй ва 10 бош қўзиларини уриб юбориб, мудҳиш ЙТҲ содир этди. Натижада чўпон йигит воқеа жойида ҳалок бўлди.
Энди ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.