ДХХ Тошкентда ноқонуний кучли таъсир этувчи дориларни сотаётган дорихоналар ва уларнинг раҳбарларини қўлга олди

ДХХ Тошкентда ноқонуний кучли таъсир этувчи дориларни сотаётган дорихоналар ва уларнинг раҳбарларини қўлга олди
ДХХ томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда пойтахда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотаётган дорихоналар ва уларнинг раҳбарлари қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги “ЕВРО МЕД ФАРМ” МЧЖга қарашли дорихона ва “ARRAKASTA GROUP” номли дорихоналар “Регапен”, “Селофен”, “Тропикамид” дориларини ноқонуний равишда сотган. Тезкор тадбиролар жараёнида ҳатто “ЕВРО МЕД ФАРМ” МЧЖга тегишли дорихона раҳбарининг втомашинасдан ҳам шундай дорилар топилган. Ушбу икки дорихонага А.Б. исмли шахс дориларни етказиб тургани аниқланган.

Шунингдек, Тошкентнинг Учтепа туманидаги “KAMOLA-XUR INVEST” МЧЖга қарашли дорихона ҳам махсус рухсатномага эга бўлмасада мижозга 1 дона “Селофен” капсуласини 20 минг сўмга сотаётганда ашёвий далиллар билан ушланган. Кейинчалик дорихона текширилганда у ерда 3139 дона “Селофен” ва 923 дона “Регапен” дорилари борлиги маълум бўлган.

Бундай дорилар аслида тегишли рухсатномалар билан сотилиши ВМнинг қарорида ҳам белгилаб қўйилган. Лекин айрим дорихоналар мана шундай қинғир ишларга қўл урмоқда. Бу эса ўз навбатида фуқаролар ҳаётига зарар. Кучли таъсир қилувчи дориларни кўп итсеъмол қилиш, унинг дозасини ошириб юбориш ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Энди қинғир ишни қилганлар қонун оллдида жавоб беради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илхом 23 апрел 2020 20:00
    Бир чичкок тана подани бузади
  2. Нурулло 23 апрел 2020 17:21
    Бундайлардан хар нарса кутса булади
  3. Nargiza 23 апрел 2020 12:50
    Battar busin ilohim olloh kifoya qisin bunaqa iploslaga man lichno rozimasman ushalani farzandlariyam shu doriga utirib qosa shunda uzini ahvolini kuraman iplos haromhurla pul dib ota onasiniyam sotadi bu haromila nechta ota onala 16,17 yoshli farzandlarini kurib tomom buldi shu doriga utirib qoganlani ilohim shu dorini sotganlani hammasiga olloh kifoya qisin uzini farzandidan kursin kuradiyam chunki shu ishni qilishdimi olloh qaytarmasdan qoymidi hudo holasa
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Тошкентда ноқонуний кучли таъсир этувчи дориларни сотаётган дорихоналар ва уларнинг раҳбарларини қўлга олди