Андижонда бошлиқлардан бири 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М. тумандаги Бобур массивидаги фермер хўжаликларидан бирининг ерига қишлоқ хўжалиги махсулоти тўлиқ экилмаганини баҳона қилиб, ерни тортиб олиш билан қўрқитади. Шундан сўнг Б.М. хўжалик раҳбарига 10 минг доллар берса еринга тегмайман дея таклиф билан чиқади. Ушбу ҳолатдан сўнг хўжалик раҳбари ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилади.
Бўлим бошлиғи пулни ўз ишхонаси ёнидаги қассобхона сотувчиси орқали олаётганда департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинади.
Ҳозирда Б.М.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.