Навоий вилоятида "Спарк" ҳайдовчиси ўз автомашинасида хизмат вазифасини ўтаёган ходимларни уриб кетди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 апрел куни ЙПХ ходими "Спарк"ни ноқонуний одам ташиётгани учун тўхтатади. Шундан сўнг ундан ҳужжатлар сўралганда ҳайдовчи унинг қонуний талабларини бажармай, воқеа жойидан кетишга ҳаракат қилади. Ҳайдовчи машинани ортга юргизганда Миллий гвардия ва Транспорт бошқармаси ходимларини уриб кетади ва ЙПХ ходимини эса тракторнинг тиркамасига бориб уради. Шундан сўнг ходимлар турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича прокуратура томонидан тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.