Аввалроқ Бухородаги кучли шамол натижасида бир фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
"Дарё"нинг Бош прокуратура ахборотига таяниб хабар беришича, 1978 йилда туғилган фуқаро Ўткир А. кучли шамолда узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиб, вафот этган.
Манбага вафот этган фуқаро яшаган «Лоша» МФЙ раиси Мустафо Ҳамроевнинг маълум қилишича, Ўткир кеча, 27 апрелда соат 21.30 лар атрофида фарзанди билан молларига ўт йиғиб келаётган бўлган. Шунда кучли шамол уларнинг устига дарахтни ағдариб юборган. Марҳумнинг ўғли дарахт остидан тезда чиқиб олган лекин Ўткир қолиб кетган ва дарахт билан бирга узилиб тушган элекир сими унинг бўйнига ўралашиб қолган. Шунинг натижасида фуқаро ҳалок бўлган.
Марҳумнинг асли касби механизатор бўлган ва унинг 4 та фарзанди бор.
Ҳозирда ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратруаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.