Қашқадарёда қиз акасининг хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "Постда"хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йил 20 апрелда Чироқчи туманидаги “Тошли” МФЙда содир бўлган. Фуқаро Ш.нинг акасининг хотини М.Қ. билан азалий келишмовчилиги бўлган. Соат 9.00 да улар яна жанжаллашган. Тортишув вақтида Ш. ўзи билан олиб келган пичоқ билан янгасининг қорни ва кўкрагига бир неча маротаба санчиб олган. Натижада М.Қ. вафот этган. Бу ҳам етмагандек Ш. акасининг 9 ойлик чақалоғининг қорнига ҳам икки марта пичоқ санчган. Лекин чақалоқнинг устидаги кийими қалинлик қилгани боис пичоқ қорингача етиб бормаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.