Тошкентда аёл “сен менга ҳеч нарса сотиб олмаяпсан” дея жанжал кўтарган эрини пичоқлаб ўлдирганини айтмоқда

Тошкентда аёл “сен менга ҳеч нарса сотиб олмаяпсан” дея жанжал кўтарган эрини пичоқлаб ўлдирганини айтмоқда
Тошкентда аёл ўз эрини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Воқеа шу йилнинг 20 апрел санасида Юнусобод туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлишидан аввал эр хотин спиртли ичимлик ичишган ва шундан сўнг улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал оқибатида Алиев Рустамнинг фуқаровий хотини унинг чап кўкрак соҳасига пичоқ билан бир марта урган. Рустам воқеа жойида вафот этган. Унинг ўлганини билган хотини эса воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида аёл ушланган.

“У мендан пул сўради. Мен унга пулим йўқлигини тушинтирдим. У эса “сен менга бир тийин ҳам бермайсан, ҳеч нарса сотиб олмайсан” деб жанжал кўтарди. Биз урушдик. Кейин унинг ортидан эшикни ёпиб чиқдим ва пичоқ билан бир марта урдим, у йиқилди. Шундан сўнг мен уйга кириб пичоқни яширдим ва эшикни ёпдим”, – дейди Анастасия.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. FIDOYI VATANPARVAR 29 апрел 2020 15:17
    QONGA QON , JONGA JON !
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда аёл “сен менга ҳеч нарса сотиб олмаяпсан” дея жанжал кўтарган эрини пичоқлаб ўлдирганини айтмоқда