Қўқонда эр хотинининг хиёнатига чидай олмай уни ваҳшийларча ўлдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда Халқ сўзи online Қўқон шаҳар ИИБ ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 8 сентябр санасида Б.Р. хотини билан жанжаллашиб қолган. Шунда эрнинг хаёлига хотинининг 7 ойдан бери қилиб келган хиёнатига кўз юмиб келгани ва уни бу қилмиши учун 3 марта кечиргани эсига тушади. Шундан сўнг эр ғазабда ошхона пичоғини олиб, хотинига бир неча марта уриб, ваҳшийларча ўлдирган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.