Бош прокуратура йил бошидан бери 3 ой давомида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда йил бошидан бери 115 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 4 нафари вилоят ва 111 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Мансабдорларнинг 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 21 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 7 нафари фирибгарлик, 6 нафари мансаб сохтакорлиги, 3 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 1 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ва 27 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Уларнинг қилган жинояти давлат ва жамият манфаатларига 51,3 млрд. сўм зарар етказган бўлиб, шуларнинг 18,3 млрд. сўми ундирилган.