Тошкентда коронавирус аниқланган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 15 апрелда 1959 йилда туғилган фуқаро Г. бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Шундан сўнг фуқародан таҳлил олинганда унда коронавирус аниқланган. У Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига оғир ҳолатда ўтказилган. Бемор оғир аҳволда 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бемор барча кўрилган малакали саъй ҳаракатларга қарамай, ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.
ССВнинг қўшимча қилишича, бемор аввал ҳам шу йилнинг 2 феврал санасида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.