Жондорда аҳоли зилзила бўлади деган хабарга ишониб, тонгда уйларини тарк этди. Ушбу ваҳимали хабарни тақартганлар ушланди

Жондорда аҳоли зилзила бўлади деган хабарга ишониб, тонгда уйларини тарк этди. Ушбу ваҳимали хабарни тақартганлар ушланди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида ваҳимали хабар тақарганлар ушланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.

Маълум бўлишича, Жондор туманининг Пўлоти қишлоғида яшовчи фуқаролар — Рустам Хўжақулов ҳамда Воҳид Равшановлар ер қимирлайди, табийй офатлар кети узилмаяпти тезда манзилдан кетиш керак деган мазмунда норасмий хабар тарқатган. Бундан хабар топган уларнинг ҳамқишлоқлари 29 апрел куни тонги соат 04.00 да оила аъзолари билан бирга тумандан чиқиб кетишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг эса қишлоқда саросима юзага келган.

Ушбу ҳолатдан сўнг вазиятга ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари аралашган ва ваҳима келтириб чиқарган хабарни тарқатганларни ушлаган. Айбдорлар ўз навбатида қилган ишидан пушаймон эканини айтиб, тумандошларидан узр сўраган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жондорда аҳоли зилзила бўлади деган хабарга ишониб, тонгда уйларини тарк этди. Ушбу ваҳимали хабарни тақартганлар ушланди