Жиззахда аёл 4 нафар қизни қўрқитиб, фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди

Жиззахда аёл 4 нафар қизни қўрқитиб, фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди
Жиззахда аёл 4 нафар қизни қўрқитиб, фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Постда" нашри хабар қилди.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалассидаги уйда 29 ёшли аёл икки эркак билан жинсий алоқа қилаётган вақтда қўлга олинган. Маълум бўлишича, уни 38 ёшли жиззахлик аёл фоҳишаликка мажбурлаган. Кейинчалик ойдинлик киритилишича, аёл жиззахлик турмушидан ажрашган 29 ва 25 ёшли аёлларни ҳамда фарғоналик 18 ҳамда 17 ёшли қизларни фоҳишалик қилишга мажбур қилган. Аёл аслида қизларни иш топиб беришни ваъда қилиб, чақиртириб олгани маълум бўлди. Қизлар фоҳишалик қилишдан бош тортса, аёл уларни уриб, маҳалладошларига айтиб бериш билан қўрқитиб келган. Шунингдек, 38 ёшли аёл қизларга мижоз топиб бериш билан шуғулланган ва уларнинг "хизмати"ни 100 минг сўмга баҳолаган.

Ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Н.Д.И 4 май 2020 20:03
    Бу борада фохишаларга нисбатан жамовий ишларда ишлашни вақтини яни кунини камида беш йил килиш керак шундагина мехнатни кадрига етади. Булар канчадан канча оилаларни, инсонларни умирига зомин бўлувчи тирик вируслар. Жуда булмаса конундаги жазоларни кучайтириш керак.
  2. Гулнора 3 май 2020 17:00
    Шундай ажойиб имкониятлар яратилаётган шундай пайтда мажбур килди деган гап уятку? Шамол булмаса дарахтни учи кимирламайди. Инсонни узида хохиш булса хар кандай вазиятдан чика олади.
  3. Surxon 3 май 2020 15:28
    Ichki ishlarga raxmat

    Ichki ishlarga katta raxmat
  4. Мен 3 май 2020 13:38
    Сув тошкин дул шамол хамаси бекорга.эмас хамасиямас бор яхшиси лекин урмон йонса хул курук баравар йонади
  5. Гулчехра 3 май 2020 00:41
    Шу.йул.билан.пул.топаман.нимага.иришди.бехаелар.шунча.шар.шароитлар.яратиб.бериляпти.хукуматимизга.рахмат.бундакаларни.кечириш.керак.эмас
  6. Комилбек 2 май 2020 18:30
    Булиши мумкинмас мажбурлаш деб ёлгонни хам оластлада хаммани пули тугаяпти нимадир килиш керак пул топиш учун
  7. Alisher Sobirov 2 май 2020 16:46
    Ахмок бўлмаса шунака килами?
  8. Мендирман ўша 2 май 2020 14:28
    Жиззах шаҳрида Иттифоқ МФЙда авжига чиққан фохишахоналар тозалаш лозим айниқса титаник домда
  9. Akbarjon 2 май 2020 13:17
    Fohishalikga majburlagan ayolni ham yaqinlari yoki qiz farzandlari bordir. Alloh jazosini bersin bir umr azobda yonsin.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда аёл 4 нафар қизни қўрқитиб, фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди