Наманганда коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 апрелда юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси билан бемор (эркак) шифохонага ётқизилган. Кейинчалик таҳлиллар натижасига кўра беморда коронавирус аниқланган. Ушбу бемор аввал бош мия фалажи, иккиламчи камқонлик оғир даражаси, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби қатор ташхислари билан даволанган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган. У билан юқори малакали шифкорлар муолажалар олиб борган.
Лекин барча олиб борилган муолажаларга қарамай бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Айни пайтда мамлакатимизда касалликдан вафот этганларнинг сони 10 нафарни ташкил этмоқда.