Хоразмнинг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаронинг уйидан пул йўқолди. Камера ёрдамида эса ўғри топилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи Р.Султонбой тадбиркорлик қилиб, топган пулини уйида қулф осиб қўйиладиган хонада сақлаб келган. Бир куни хонасидан 500 доллар йўқолган, яна бир куни 1000 доллар. Шундан сўнг бу ерда бир гап борлигини билган эркак хонага яширинча камера ўрнатади. Шунда эртасига яна 1 миллион йўқолганини пайқаб қолади. Шу заҳоти эркак камерани кўради. Қарасаки унинг шаърий никоҳдан ўтган хотини Г.Муборак калит билан эшикни очиб, пулларни олаётган бўлган. Шундан сўнг эркак дарҳол ИИБга мурожаат қилган.
Келтирилган далиллардан сўнг аёл қилмишини тан олган. Энди у қилмишига яраша жазо олиши тайин, дейилади "Постда" нашри хабарида.