Сардобадаги сув тошқинида Миллий гвардия ходими вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда қалампир.уз сайти манбасига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, Миллий гвардия ходими Суяров Хусниддин Зокирович (исм шарифи тўғирланди) ўша кунги талофатда қутқарув ишларини олиб бораётган вақтда оқиб кетган. Орадан вақт ўтиб унинг жасади бошқа ҳудуддан топилган. 3 май куни эса у дафн этилган.
Ходим вафоти ҳақидаги хабар Миллий гвардия Матбуот хизмати томонидан ҳозирча тасдиқланмагани айтилмоқда.