Аввалроқ Сардобадаги сув тошқинида Миллий гвардия ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, 1 май куни Сардобадаги сув тошқинида ҳарбий хизматчи сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу офат вақтида яна бир ходим сувда оқиб кетган. Ҳозирда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержантнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.