Олотда кучли ёмғир уйнинг тепа қисми қулашига сабаб бўлди. Қулаган том остидан уч нафар фуқаро чиқариб олинди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 майда Олотда ёққан кучли ёмғир Халқобод маҳалласи А.Навоий кўчасидаги уйнинг томини қулатиб юборган. Натижада унинг остида аёл, 3 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил қолиб кетди. Миллий гвардия ходимлари эса уларни қулаган қисм остидан чиқариб олди.
Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, дея хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати.