Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 май соат 19.30 ларда Ургут туманида Тожикистон томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли фуқаро бошқарувидаги “ВАЗ-2106” ўзига қарама-қарши ҳаракатланиб кедаётган 29 ёшли фуқаро ҳайдаб келаётган “Газ-5327” юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада юк машинасини бошқарган фуқаронинг 22 ёшли турмуш ўртоғи ва 2 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Аниқланишича, “ВАЗ-2106” ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.