Навоийда қамоқхонадаги эрини кўришга борган аёлнинг ўзи ҳам жазога тортиладиган бўлди

Навоийда қамоқхонадаги эрини кўришга борган аёлнинг ўзи ҳам жазога тортиладиган бўлди
Навоий вилояти ИИБ УЯ 64/29-сонли жазони ижро этиш муассасасида қайд этилган жиноят ҳуқуқ-тартибот идораларининг тажрибали ходимларини ҳам ҳайратга солиши шубҳасиз, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири “Халқ сўзи” ахборотига таяниб.

Ушбу муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкум билан учрашувга келган турмуш ўртоғи К. Б.нинг ёнида бўлган нарса ва олиб келган буюмлари ЖИЭМ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, целлофан пакетдаги дорилар орасидан 14 дона “Трамадол Ланнахер” дориси мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

“Экспертиза хулосасига “Трамадол Ланнахер 50 мг” таблеткаларида трамадол 0,05 грамм бўлиб, 14 та таблеткадаги трамадолнинг умумий оғирлиги 0,7 граммни ташкил қилади. “Трамадол” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарорининг 2-рўйхатига кўра, Республика ҳудудида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган”, - дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳкумнинг турмуш ўртоғи К.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, К.Б. тиббиёт ходими бўлиб, дориларнинг фармакологик хусусиятларини яхши билганлиги шубҳасиз. Афсуски, жазо муқаррарлигини билмаган, шекилли.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда қамоқхонадаги эрини кўришга борган аёлнинг ўзи ҳам жазога тортиладиган бўлди