ИИБ ходими сувда жони узилаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Маълум бўлишича, воқеа Бухоро вилоятининг Вобкент туманида содир бўлган. 3 май соат 08:30ларда “Паноб” МФЙ раиси ИИБ 5-сон ички ишлар бўлинмасига қўнғироқ қилиб, Вобкент-Зарафшон дарёсига бир аёл ўзини ташламоқчи эканини айтган. Шунда профилактика катта инспектори, майор А.Аблақулов ва капитан Ҳ.Ҳожиевлар дарҳол воқеа жойига етиб борган. Қарашсаки, аёл ўзини сувга ташлаган ва кўп сув ютиши оқибатида сув юзига чиқиб қолган. Шунда Хожиев ўзини сувга ташлаб, аёлни олиб чиққан. Нафас йўллари сув билан бекилиб қолган аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган ва аёл тирик қўлган. Кейинчалик, аёл руҳий хаста ва диспансер ҳисобида туриши маълум бўлган. У олилаи ва икки фарзанди бор.
Ҳозирда аёлнинг саломатлиги яхши экани айтилмоқда.