Қарши шаҳрида "Кобальт" пиёдани уриб юборди. Ҳодиса видеолавҳаси ЙҲХББ томонидан эълон қилинди.
Шаҳарнинг А. Темур кўчасидаги “GANGA” дўкони рўпарасида 23 ёшли пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганда “Кобальт” уриб юборди.
Натижада пиёда тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.