Тармоқларда "Мотамсаро она" ҳайкали олдида рақсга тушаётган қизларнинг видеолавҳаси тарқалди. Видео телеграм каналларда тарқалди.
Бугун, ҳуқуқ тартибот органи ходимлари томонидан улар ушлангани маълум бўлди. Қизлар видео шу йилнинг апрел ойида олинганини айтди. Видеода қизлар карантин қоидаларини бузиб, соат 23.30да тунда кўчада юришган. Улар шунингдек, ҳақоратли сўзлар ишлатиб жамоат тартибини ҳам бузган.
Суд қарорига кўра қизлар майда безорилик содир этганликда айбланди. Уларнинг бир нафари жарима тўласа, қолганлари ҳам жарима тўлайди ҳам 15 суткага қамаладиган бўлди. Қизлардан бири ҳомиладор эканлиги инобатга олиниб унга жазо енгиллаштирилди. Қизларнинг икки нафари Тошкентдан Қашқадарёга келгани маълум бўлди. Қолган икки нафар қизлар Қарши ва Косондан экани аниқланди.