Тошкентда аёлнинг оғзи, қўли ва оёқларини скотч билан боғлаб, жароҳат етказган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 май куни соат 20.15 лар атрофида ИИБга фуқаро Ц-1 мавзесида яшовчи А.Х.нинг уйидан шубҳали овоз, шовқин келаётгани юзасидан мурожаат қилган. Шундан сўнг ходимлар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Улар келган вақтда ходимларни кўрган эракак қочишга уринган. Лекин ходимлар ҳаракати билан Я.А. ушланган. Хонадонга кирилганда эса фуқаро Х.М. оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда, жароҳатлар билан топилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Муқаддам судланган Я.А. иши бўйича эса ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.