Тошкентда скочтлаб дўппосланган аёл машҳур инстаграм юлдузи экани айтилмоқда.
Аввалроқ ИИВ ахборотига таяниб Тошкентда аёл скотчлаб, дўппослангани ҳақида ёзган эдик. Кейинчалик ушбу шахс инстаграмда Asalhoney номи остида машҳур бўлган аёл экани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 5 май куни соат 20.15 лар атрофида ИИБга фуқаро Ц-1 мавзесида яшовчи А.Х.нинг уйидан шубҳали овоз, шовқин келаётгани юзасидан мурожаат қилган. Шундан сўнг ходимлар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Улар келган вақтда ходимларни кўрган эракак қочишга уринган. Лекин ходимлар ҳаракати билан Я.А. ушланган. Хонадонга кирилганда эса фуқаро Х.М. оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда, жароҳатлар билан топилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Муқаддам судланган Я.А. иши бўйича эса ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.