Эркак ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига юбормасликни тиз чўкиб сўради. Видео телеграм каналларда кенг тарқалди.
Видеода Нексия-2 ҳайдовчиси ЙПХ ходимидан машинани жарима майдончасига юбормасликни сўраётганини кўриш мумкин. Автомобиль ёнида эвакуатор машинаси ҳам кўринган.
Инспекторнинг сўзларидан ҳайдовчи йўловчиларни ташиш билан шуғуллангани учун жазоланганини билиш мумкин. Ҳайдовчи тиз чўккан ҳолда уни кечиришини сўраган. Эркак, аёли касал экани ва жаримани тўлай олмаслигини айтган. Ҳозирча воқеа қаерда содир бўлгани маълум эмас.