Россияда босқинчилик қилиб судланган йигитлар Самарқандда ҳам шу жиноятни содир этди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 апрелда 27 ва 28 ёшли икки йигит Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг уйига девор орқали ошиб тушиб, босқинчилик содир этган. Йигитлар қўллари ва юзларига ниқоб тақиб, темир ва таёқ билан қуролланиб олган бўлган. Улар хонадон эгасини қўлларидаги жисмлар билан уриб, уйи ёнидаги хусусий дўконидан 2.5 млн сўмни олиб, воқеа жойидан яширинган. Тезкор тадбир натижасида ушбу жиноятни содир этганлар ушланган. Кейинчалик бу йигитлар аввал ҳам Россияда босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун судлангани маълум бўлди. Улар жиноятни содир этиб бўлиб, қуроллари ва ниқобларини қаерга ташлаб юборган бўлса ўша ердан олиб, ҳуқуқ тартибот органи ходимларига тақдим этишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.