Жорий йил 10 декабрь куни Хоразм вилоятининг Хазорасп тумани Пичоқчи маҳалласида яшовчилар Ў.Б., М.Қ. ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи А.В.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Равнақ кўчасида яшовчи С.Ю.(исмли аёл)нинг уйига босқинчилик қилиш мақсадида келаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, А.В.нинг қўлидаги сумкаси текширилганида ичидан жиноят содир этиш учун мўлжалланган ашёлар олинди.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.