Сурхондарёда 22 ёшли фуқаро бошқарувидаги Нексия иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, Шўрчи туманида 22 ёшли фуқаро "Нексия-2"ни ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Бунинг натижсида автомашина йўл четидаги дарахтга йўловчи ўтирган томони билан бориб урилган. Оқибатда автомашина ичидаги йўловчи, 30 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.