Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида топилган қизнинг ота-онаси қидирилмоқда, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Қиз 9 декабр куни Юнусободнинг 11 кварталида топилган. Қизнинг айтишича унинг исми Исаева Лида Тулкиновна, лекин қаерда яшашини билмайди. Ҳозирда Лида Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказида бўлиб турипди.
Лиданинг белгилари: бўйи 85-90 см, сочлари оч рангда, узунлиги елкасигача, кўзлари қора.
Қизни таниган ва билганлар бўлса Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига ёки 71-231-87-56, 102 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.
Марказ манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Хушнаво кўчаси, 102.