Бухоро вилоятининг Ромитан туманида фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳодиса рўй берди.
Маълум бўлишича, кеча 12 май куни соат 13.10 ларда 45 ёшли фуқаро бошқарувидаги “МТЗ-80” русумли трактор фермер хўжалигига қарашли ҳудуддан ўтиб кетаётганда ёмғир ёғиб, сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган йўлда трактор тиркамаси зовурга ағдарилиб кетган. Натижада унинг устида бўлган 3 аёлнинг 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар аёл эса шифохонага ётқизилган. Маълум бўлишича, трактор транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган йўлдан юрган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.