Тошкентда 31 ёшли йигит ўлдирилиб, мурдаси бўлакланиб, ҳовлига кўмиб юборилди. Бу ҳақда хабар.уз Бош прокуратура ахборотига таяниб маълум қилди.
Шу йил 7 май куни тошкентлик 31 ёшли пулдор Р.Р. уйиидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Кейинчалик у қотилликк қурбони бўлгани маълум бўлди.
Манбанинг ёзишича, йигитнинг пулларига эга чиқиш мақсадида муқаддам судланган 30 ёшли Ж.Арипбаев 29 ёшли М. Маҳкамов ва С.Абдулҳакимова билан тил бириктиради. Аввалига Маҳкамов Р.Р. билан телеграмда аёл киши сифатида танишади ва уни кейинчалик Абдулҳакимова уйига таклиф этади. У ерда уч киши Р.Р.ни кутиб олиб дўппослаб, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб қўйишади. Шундан сўнг улар Р.Р.нинг 400 доллари ва 1.000.000 сўмини олишади. Бунга қаноатланмаган жиноий гуруҳ йигитдан яна пул талаб қилади. Ушбу ҳолатдан кейин улар Р.Р.нинг телеграми орқали отаси билан (Р.Р. номидан) смслашиб дўстидан 29 минг долларни олиб, маълум манзилга олиб боришни айтади ва улар пулни қўлга киритишади. Ушбу ҳолатдан кейин Арипбаев жиноий ҳаракатини яшириш мақсадида 8 майда 2 кун олдин Яшнобод туманида ижарага олган уйига Р.Р.ни ўзи миниб келган "Ласетти"сида олиб боради. Ўша ерда уни уриб ўлдиради. Сўнгра ҳовлида ёлланма ишчилар орқали қазитган чуқурга мурдасини майдалаган ҳолда кўмиб юборади.
Ушбу жиноий иш бўйича дастлаб ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғрилаш )1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган бўлган. Кейинчалик эса Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и» банди ва 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми «г» бандига қайта малакаланганди.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.