Тошкентда кўчада кетаётган қизга ҳужум қилган эркакни ўша томондан ўтаётган фуқаролар қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 май куни Юнусобод туманида соат 8.15 ларда 38 ёшли фуқаро кўчада кетаётган 26 ёшли қизнинг ортидан келиб, 1 млн 200 минг сўмлик телефони ва 750 минг сўмлик сирғасини олиб қочмоқчи бўлганда ўша томондан ўтаётган фуқаролар томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 166 моддаси (“Талончилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.