Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, тойлоқлик бемор шу йилнинг 28 апрелидан 5 майига қадар сурункали бўйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан шифохонада даволанган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Лекин 9 майда у бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги натижасида реанимацияга олинган. Кеймнчалик таҳлилларга кўра унда коронавирус аниқланган. Шифокорларнинг саъй ҳаракатларига қарамай бемор бугун, 13 май куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Маълумот ўрнида, айни вақтгача мамлакатимизда ушбу касалликка чалинган 11 нафар бемор вафот этди.